АҚШда аёл тимсоҳ ҳужуми қурбонига айланди
Американинг Жанубий Каролина штатида аёл тимсоҳ ҳамласи оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар тарқатди маҳаллий полиция идораси.
“Аллигатор ушланиб, олиб кетилгач, ҳудуддан аёл кишининг жасади топилган”, дейилади “CBS” телеканали Бифорт округи шерифи берган маълумотга таяниб тарқатган хабарда.
Маҳаллий ҳокимият изоҳ беришича, жувон эрталаб ити билан сайрга чиққанда тимсоҳ ҳужумига учраган. Марҳума 69 ёшда бўлиб, воқеа жойига яқин атрофда истиқомат қилган.