French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда 2022 йилда 43,6 минг киши отишма ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган
13:40 / 2022-12-29

АҚШда бу йил рўй берган отишмалар 43,6 минг кишининг ҳаётига зомин бўлди. Gun Violence Archive тадқиқотлар ташкилоти сешанба куни ушбу статистика маълумотини эълон қилди.

Маълумотда келтирилишича, яна 37,9 минг киши отишмалардан ярадор бўлган, уларнинг 4,4 мингги болалар. 1,6 минг бола отишмалар натижасида ҳалок  бўлган.  

Хабарда айтилишича, 2022 йилда ҳалок бўлганлар сони ўтган икки йилдагидан оз. Масалан, 2021 йилда ушбу кўрсаткич 45 минг кишини,  2020 йилда  эса 43,7 минг кишини ташкил  этган.  

Gun Violence Archive ташкилотига 2013 йилда асос солинган. Ташкилот тахминан 7,5 мингга яқин манбаларга таяниб, ҳар кунги статистик маълумотларни эълон қилиб боради.