AҚШда 18 инсон табиий офат қурбонига айланди
AҚШ Aрканзас, Кентукки, Оклахома ва Техас штатларида содир бўлган кучли торнадо ва довул оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди.
Техас губернатори Грег Aбботт баёнотида 100 га яқин одам жароҳатлангани, 200 дан зиёд бино вайрон бўлгани, ҳудудда довул тезлиги соатига 217 километрга етгани таъкидланган.
Aрканзас ва Миссури штатларида 170 мингдан кўп уй, Техас ва Оклахомада эса 30 минг хонадон электр таъминотидан узилган.
Душанба куни эрталаб Кентукки губернатори Энди Бешер мавжуд вазият туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.