Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШда 1790 йилдан буён илк бор оқ танли аҳолининг камайиши кузатилди
17:23 / 2021-08-14

Ўзини оқ танлилар вакили, деб ҳисоблайдиган америкаликлар сони 1790 йилдан буён илк бор қисқаргани маълум бўлди. The Washington Post газетаси ўзининг 12 август сонида АҚШнинг аҳолини рўйхатга олиш бюроси келтирган маълумотларига таяниб ушбу мақолани эълон қилди.

Ҳисоб китобга кўра, 2020 йилги аҳолини рўйхатга олиш якунлари бўйича оқ танли аҳоли сони 204,3 миллион кишига камайган.  2010 йилда ушбу кўрсаткич 223,6 миллион кишига тенг эди. Қисқариш 8,6 фоизни ташкил этмоқда.

Шу билан бир қаторда, ҳисоб-китоблар  оқ танлилар фоиз нисбатида мамлакат аҳолисининг 60 фоизидан ҳам кам эканини кўрсатди. Энди уларнинг сони  атиги 57,8 фоизни кўрсатмоқда. Холбуки,  2010 йилда ушбу кўрсаткич 63,7 фоиздан иборат эди, дейилади хабарда.

Вашингтондаги Брукингс Уильям Фрей институтининг аҳолишунослик бўйича мутахассислари фикрича, оқ танли аҳоли сонининг камайишига сабаб, оқ танли  ёш оилаларда 2007-2008 йиллардаги иқтисодий-молиявий инқироз туфайли фарзанд кўриш камайиб кетгани бўлиши мумкин. «Агар 20 йил аввал шундай бўлади, деганингизда бу гапга ҳеч ким ишонмасди», — деган бўлардик. «Мамлакат жуда тез ўзгармоқда», — қўшимча қилади олимлар.