АҚШда 10 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир ҳибсга олинди
Қўшма Штатларнинг Миннесота штатидаги операциялар доирасида 10 мингдан ортиқ ҳужжатсиз мигрантлар ҳибсга олинди, деб маълум қилмоқда АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм.
У мамлакатдаги Ички хавфсизлик департаменти бўлинмалари шаҳарда мигрантларга қарши кенг кўламли операциялар ўтказаётганини таъкидлади.
Ноэм шунингдек, сўнгги олти ҳафта ичида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўшимча 3 мингта ҳужжатсиз муҳожирни ҳибсга олганини ва операциялар давом этишини билдирди.
Департамент баёнотида баъзи ҳибсга олинганларнинг шахси ҳақида ҳам қайд этилган.
Г.Сатторова, ЎзА