Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ЮНЕСКОга қайтмоқчи
11:32 / 2023-06-12

Америка Қўшма Штатлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослашган муассасаси – ЮНЕСКОга қайта аъзо бўлиш режасини маълум қилди, дея хабар тарқатди “Axios” портали.

– АҚШ ўтган ҳафта БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО)ни бир неча йиллик танаффусдан кейин яна тузилма таркибига қўшилиши мумкинлигидан хабардор қилди, – деган давлат департаменти вакили. – Бундан олти йил аввал АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатни ташкилотдан чиқишини эълон қилган эди.

Мулозим айтишича, 8 июнь куни Давлат котибининг бошқарув ва захира масаласи бўйича ўринбосари Ричард Верма ЮНЕСКО бош директори Одри Азулега ташкилотга қайта аъзо бўлиш режалаштирилаётгани тўғрисида мактуб жўнатган.

“Давлат департаменти билан ЮНЕСКО ўртасида олиб борилган узоқ муддатли музокара самараси бўлмиш ушбу қарор АҚШнинг ташкилот олдидаги қарзини қайтариш жадвалини ҳамда ижро кенгашига қайта қабул қилиш бўйича сўровини тасдиқлайди”, – дея қўшимча қилган вакил.