АҚШ Яқин Шарққа қўшимча куч юбормоқда
АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсет 4 март куни Пентагонда ўтказилган матбуот анжуманида Яқин Шарқдаги ҳарбий фаоллик кучайтирилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, минтақага қўшимча ҳарбий авиация қурилмалари юборила бошлаган.
Яъни, АҚШ ва Исроил томонидан Эронга қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиёт ҳозир бошланғич босқичда, келгусида операция кўлами янада кенгайтирилиши мумкин.
Хегсетнинг сўзларига кўра, суръат пасайтирилмайди, аксинча янада жадаллаштирилади. Шу мақсадда Яқин Шарққа қўшимча бомбардимончи ва қирувчи самолётлар жўнатляпти. Мулозим Америка армияси ихтиёрида 226 кг, 453 кг ва 900 килограммлик юқори аниқликда учадиган авиация бомбалари улкан захираси мавжудлигини ҳам таъкидлаган.
Қайд этилишича, АҚШ ва Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари зарурат туғилганда нишонга узлуксиз зарба бериш имконига эга.
- Биз секинлашаётганимиз йўқ, аксинча операцияни янада кучайтиряпмиз, - деган Пит Хегсет журналистлар билан мулоқот чоғида.
Ф. Яхшибоева, ЎзА