АҚШ Яқин Шарққа камикадзе дронларини жойлаштирди
3 декабрь куни АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Яқин Шарқдаги илк бор фойдаланиладиган дронлар эскадрони асосини ташкил этувчи зарба бериш гуруҳи – “Task Force Scorpion Strike (TFSS)” тузилганини эълон қилди.
Мазкур янги гуруҳ аллақачон “LUCAS” ("Low-cost Unmanned Combat Attack System" - Арзон учувчисиз жанговар ҳужум тизими) дронларидан иборат эскадрон тузган. Қурилмалар ҳозир Американинг Яқин Шарқдаги базасига жойлаштирилган.
С.Раҳимов, ЎзА