Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ, Япония ва Филиппин Тайвань яқинида қўшма денгиз машқи ўтказди
18:20 / 2026-02-28

“Kyodo News” хабар беришича, Филиппин, Япония ва АҚШ Филиппин ва Тайвань ўртасидаги Баши бўғози яқинида тўрт кунлик денгиз машқини ўтказди.

Ушбу амалиёт машғулот илк бор Жанубий Хитой денгизидан ташқарига кенгайганини англатади.

Филиппин денгиз флоти фрегати капитани “эркин тарзда олиб борилган" машқ "очиқ Ҳинд-Тинч океани майдонини таъминлаш учун қуролли кучлар ҳамкорлиги қобилиятини ошириш"га қаратилганини таъкидларкан, машғулот ҳеч кимда “ташвиш туғдирмаслиги, қўшни давлатлар томонидан иғвогарона ҳаракат сифатида қабул қилинмаслиги лозимлиги”ни қўшимча қилди. Шунингдек, у машқ олиб борилган кунлари Хитой денгиз флотининг икки кемаси ҳудудда “ноқонуний мавжуд бўлгани”га ҳам эътибор қаратган.

Мазкур тадбир Филиппиннинг Жанубий Хитой денгизи яқинидаги иттифоқчилари билан кўп томонлама сув флоти ҳамкорлигининг бир қисми экани айтилмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА