АҚШ вице-президенти Исроилга келади
АҚШ вице-президенти Жей Ди Венс бугун Ғазога ҳужумни тўхтатиш режасининг биринчи босқичини якунлаш ва иккинчи босқичига ўтиш масаласини муҳокама қилиш учун Тель-Авивга келиши кутиляпти.
Исроил 12-телеканали ахборотига кўра, америкалик мулозим маҳаллий юқори мартабали амалдорлар билан учрашув чоғида “гаровга олинганларни қайтариш мавзусини кўтаради.
"Haaretz" газетаси аввалроқ Трамп режасининг иккинчи қисмини амалга ошириш бўйича мунозара бошлангани ҳақида хабар берганди. Мазкур босқичда Исроил армияси олиб чиқилишини давом эттириш, Ғазода муқобил ҳукумат тузиш ва ХАМАСни қуролсизлантириш назарда тутилади.
"Yedioth Ahronoth" нашри ёзишича, Венснинг ташрифи Трампнинг минтақадаги махсус вакили Стив Уиткоффнинг қайтишига тўғри келади. Музокара чоғи “келишувни тўлиқ амалга ошириш, жумладан гаровга олинган марҳумлар жасадини қайтариш”га ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Г.Сатторова, ЎзА