English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Венесуэлани “сиқув”га оляптими?
16:46 / 2025-12-22

Кариб денгизида яна бир нефть танкери АҚШ таъқибига учради. Расмий манбаларга кўра, мазкур кема халқаро сувлар ҳудудида санкцияларни четлаб ўтиш мақсадида фаолият юритаётган яширин флот таркибига киради ва сохта байроқ остида ҳаракатланган.

Таъкидланишича, кема суд қарори асосида мусодара қилиниши мумкин бўлган объект сифатида кўрилмоқда. Бу сўнгги икки ҳафта ичида кузатилган учинчи шу турдаги амалиёт ҳисобланади.

Венесуэла президенти Николас Мадуро ушбу ҳаракатларни кескин қоралаб, Қўшма Штатлар ҳукуматини “иқтисодий босим ва денгиздаги тажовуз” деб атади. Унинг таъкидлашича, Каракас бу масалани халқаро майдонга олиб чиқиб, БМТ Хавфсизлик Кенгашига мурожаат қилади.

Экспертлар фикрича, Вашингтоннинг мазкур чоралари Венесуэла ҳукуматига алоқадор ноқонуний нефть савдосига барҳам бериш ва илгари тортиб олинган активларни қайтариш талаблари билан боғлиқ кенгроқ босим сиёсатининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда. Шу билан бирга, денгиздаги бундай кескин чоралар халқаро ҳуқуқ масаласида ҳам кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Мусулмон Зиё, ЎзА