Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Венесуэлага ҳужум қилмоқчи(ми)?
13:10 / 2025-12-01

Барча авиакомпаниялар, гиёҳванд моддалар билан шуғулланувчилар ва одам савдогарларига Венесуэла ва атрофидаги ҳаво макони бутунлай ёпилганлиги ҳақида хабар беринг, деб ёзди АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг ижтимоий медиа платформасида.

Аввалроқ Ғарб оммавий ахборот воситалари ўтган ҳафта Трамп ва унинг венесуэлалик ҳамкасби Мадуро ўртасидаги телефон қўнғироғи ҳақида хабар тарқатган эди.

Етакчилар икки томонлама учрашувни муҳокама қилишгани, аммо музокаралар учун аниқ режалар келишиб олинмаганлиги айтилмоқда. Қўшма Штатлар раҳбарининг юқорида айтиб ўтилган баёнотини ҳисобга олган ҳолда, бу музокаралар муваффақиятсиз якунланган, дейиш мумкин.

С.Раҳимов, ЎзА