АҚШ Венесуэладан Россия, Хитой, Эрон ва Куба билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилди
ABC телеканали Оқ уй позициясидан хабардор манбаларга таяниб маълум қилишича, Трамп маъмурияти Венесуэланинг муваққат Президенти Делси Родригесга режим кўпроқ нефть ишлаб чиқаришдан олдин муайян талаблар бажарилиши лозимлигини билдирган.
- Биринчидан мамлакат Хитой, Россия, Эрон ва Куба билан алоқани узиши, иқтисодий муносабатларни тўхтатиши керак, - дейилган хабарда.
Давлат котиби Марко Рубио Родригес билан яқиндан боғланиб турганини эслатди. “Politico” нашри хабар беришича, Вашингтон Америка манфаати йўлида, жумладан, АҚШ рақобатчиларига нефть сотиш тўхтатилишини талаб қилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА