French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ “Вагнер” тарқатиб юборилишини хоҳлайди
13:57 / 2023-06-27

Америка Қўшма Штатлари “Вагнер” гуруҳи тарқатиб юборилиши ва бутун дунё бўйлаб фаолияти тўхтатилишини хоҳлайди, дея баёнот берди Давлат департаменти расмий вакили Мэттью Миллер ОАВ учун уюштирилган брифингда.

Ушбу гуруҳи АҚШ санкциясига тушган, “трансмиллий жиноий ташкилот” сифатида эълон қилинган.  

Миллий хавфсизлик кенгашида стратегик мувофиқлаштирувчи Жон Кирбининг таъкидлашича, АҚШ мазкур тузилмага қарши чора кўришда давом этади.  

– Биз “Вагнер” Африкада фаолият юритишини биламиз, – деди Кирби. – Ташкилотни жавобгарликка тортиш устида иш олиб бораётганимиздан ҳамманинг хабари бор. Гуруҳнинг тартибсизлик келтириб чиқариш қобилиятини чеклаш учун бундан кейин ҳам чора кўришни давом эттирамиз.