Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ва Туркия F-16 қирувчи самолётлар бўйича музокаралар ўтказмоқда
17:53 / 2022-08-18

Давлат департаменти Анқаранинг F-16 қирувчи самолётлар бўйича АҚШ-Туркия музокаралари ўтаётганини тасдиқлади.

“Учрашувлар давом этмоқда. Туркия делегацияси тегишли муҳокамалар учун Вашингтонда бўлиб турибди”, деб қисқа хабар берди Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.

“Биз ҳали тахмин қилинган ҳарбий таъминот бўйича жамоатчиликка изоҳ беролмаймиз, чунки ҳозиргача Конгресс бу масаладан расмий хабардор қилинмаган”.

Дипломат АҚШ билан ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасидаги йўналишлар бўйича бевосита  Туркия ҳукуматига мурожаат қилишни тавсия этди.   

Туркиянинг “NTV” телеканали ҳам Вашингтонда музокаралар бошлангани тўғрисидаги хабарни тарқатди. Икки давлат вакиллари шу бугунгача уч марта учрашиб, келишувга оид масалаларни муҳокама қилишган. Хусусан, қисқа муддатда F-16ларни сотиб олиш ва эскиларини модернизция қилиш бош мавзу экани тасдиқланди.

Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги учун қирқта F-16 Block 70 қирувчи самолётлари ва саксонта Block 70 тўпламларини сотиб олмоқчи.