“АҚШ ва Россия ўртасидаги зиддиятларнинг кўплиги мулоқотнинг тўхталишига сабаб бўлмайди”
АҚШ ва Россия президентлари Жо Байден ва Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти ишчанлик ва прагматик руҳда бўлди, давлатлар раҳбарлари ўзаро зиддиятларнинг талайгина эканини эътироф этди.
Кремл расмий вакили Дмитрий Песков яқинда бўлган бу мулоқотнинг тафсилотига шу тариқа ойдинлик киритди, дейилади “РИА Новости” хабарида.
Унга кўра, Путин ва Байден муҳим масалалар, “COVID-19” га қарши биргаликда кураш истиқболи ва АҚШнинг очиқ осмон бўйича халқаро келишувдан чиқиши, шунингдек, стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича келишув муддатини узайтириш кабиларни муҳокама қилган.
“Очиқлик шундаки, томонлар зиддиятлар кўплиги мулоқотнинг тўхташига сабаб бўлмаслиги лозимлигини тан олишди”, деди Песков.