Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ва Россия ишончли муносабатлар ўрнатишга ҳаракат бошлади
08:53 / 2021-05-19

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ва Россия ташқи ишлар маҳкамаси раҳбари Сергей Лавров билан 19 май куни кечқурун Рейкьявикда, Арктика кенгаши йиғилишидан кейин учрашади. “Бу ҳақда давлат департаментининг расмий вакили Нед Прайс маълум қилди”, дейилади “Bloomberg” хабарида.

“Икки томонлама учрашув Арктика кенгашининг якуний тадбири ўтказилганидан сўнг бўлади ва шунда бизнинг Москва билан барқарор ҳамда ишончли муносабатлар ўрнатиш бўйича таклифимизни текшириб олиш имкони туғилади”, деди Прайс.  

Бу Блинкеннинг мазкур лавозимда Россия ташқи ишлар вазири билан илк учрашуви бўлади.