English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ва Мексика Президентлари музокаралар ўтказди
15:33 / 2022-07-13

Жорий йилнинг 12 июль куни Оқ уйда АҚШ Президенти Жо Байден ва Мексика давлат раҳбари Лопес Обрадор ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Америка овози” хабар қилади.

Учрашув доирасида хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, Марказий Америка давлатларининг ривожланиш лойиҳаларига сармоя киритиш зарурлиги қайд этилди.  

Мексика Президенти товар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун қўшма давлат-хусусий инвестициялар режасини эълон қилди. Бундан ташқари, Обрадор ҳар икки мамлакат истеъмолчилари учун нархларни пасайтириш мақсадида тариф ҳамда божлар қўлланилишини тўхтатиб туришни таклиф қилди.  

АҚШ ва Мексика етакчилари шунингдек, одам савдосига қарши курашиш ва миграциянинг асосий сабабларини бартараф қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтиришга қатъий қарор қилди.  

Учрашув якунлари бўйича Мексика томонидан 2022-2024 йилларда чегара инфратузилмасини ривожлантиришга 1,5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритиши тўғрисида келишиб олинди.  

Шу тариқа, бу Обрадорнинг Оқ уйга Байден лавозимига киришганидан буён уюштирган иккинчи ташрифи бўлди.  
«Америка овози» материаллари асосида  


Гулруҳ Абдуллаева тайёрлади, ЎзА