Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ ва ЕИ мамлакатлари БМТ Хавфсизлик кенгашида Украина бўйича учрашув ташкил қилишни сўрамоқда 
18:14 / 2022-08-18

АҚШ ва Европа иттифоқининг бир нечта мамлакатлари 24 август куни БМТ Хавфсизлик кенгашида Украина бўйича учрашув ўтказишни сўраб мурожаат қилган.

ТАСС агентлиги мазкур халқаро ташкилот манбаларига таяниб шу ҳақда ёзмоқда. 

"Шундай сўров БМТ Хавфсизлик кенгаши раисига жўнатилди", – дейилади хабарда. 

Хабарда таъкидланишича, мазкур учрашувда БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг Украинага қилган сафари якунлари ҳам муҳокама қилиниши кутилмоқда.