АҚШ ва Дания Россиянинг Арктикадаги иштироки кучайиб бораётганидан хавотирда
АҚШ ва Дания ҳукумат вакиллари Россиянинг Арктикадаги иштироки кучайиб бораётганидан хавотирда эканликларини маълум қилишди.
“REGNUM” хабарига қараганда, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг қиролликка ташрифи муносабати билан берилган баёнотда шундай дейилган.
Баёнотда айтилишича, Вашингтон Копенгагеннинг Шимолий Атлантика ва Арктика мудофааси учун 245 миллион доллар инвестиция киритишини олқишлайди.
“АҚШ ва Дания Арктикадаги Россиянинг фаоллашувидан хавотирда, биз минтақадаги муҳим инфратизим объектларини муҳофазалаш билан боғлиқ муҳим имконлардан фойдаланамиз”, дейишмоқда давлат департаментидагилар.