АҚШ ва Болгария 6 ойлик қўшма ҳарбий машғулотни бошлади
Бугун Болгария ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида олти ойдан ортиқ давом этадиган қўшма ҳарбий машғулот бошланди, — дея хабар қилди Болгария мудофаа вазирлиги.
30 июнь куни якунланиши кутилаётган мазкур тадбир Болгария жанубидаги Ново Село ҳарбий объектида бошлангани маълум қилинди.
Тайёргарлик машқида Американинг “М2А3” зирҳли транспортёрлари, “М1А2” русумли Абрамс танклари, шунингдек, турли вертолётлар ва бошқа ҳарбий техника воситалари иштирок этмоқда.
Ушбу қўшма амалиёт ўқ отиш ва жанговар вертолётлар ўқув парвозини ҳам ўз ичига олган, — дейилади хабарда.