АҚШ Украинани РФнинг “соя флоти”га зарба беришга ундади(ми)?
“The Atlantic” нашрининг ёзишича, Қўшма Штатлар собиқ етакчиси Жо Байден жамоасидан фарқли ўлароқ, амалдаги президент Дональд Трамп маъмурияти нафақат бундай ҳужумларнинг олдини олишга ҳаракат қилди, балки қатор ҳолатларда украинлар учун разведка маълумотларини ҳам тақдим этган.
Маълумки, сўнгги ҳафталарда Украина қўшинлари Москва “қароқчилик” дея таърифлаган рус “соя флоти”га тегишли бир нечта танкерларга ҳужум қилди.
Манбада таъкидланишича, тинч йўл билан келишувга эришиш истагини очиқчасига эълон қилиш билан бирга, Вашингтон бир вақтнинг ўзида Россия нефть инфратузилмасига қарши зарбаларни қўллаб-қувватламоқда ва уларни Кремлга қарши босим ўтказишнинг самарали воситаси, деб ҳисобламоқда.
С.Раҳимов, ЎзА