Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШ Украинага яна 200 миллион доллар ажратди
22:46 / 2023-12-13

Қўшма Штатлар Украинага 200 миллион долларлик қўшимча ҳарбий ёрдам ажратди. Навбатдаги тўпламда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, артиллерия ўқ-дориси, танкка қарши қурол ва ёрдамчи ускуналар жамланган.

Янги ҳарбий кўмак “Украина ўз ҳудудини ҳимоя қилиши”да асқотади, мамлакатнинг “танқидий” хавфсизлик ва мудофаа эҳтиёжини қоплайди, деди AҚШ Мудофаа вазирлиги вакили. Пентагон раҳбари Ллойд Остин ижтимоий тармоқда Президент Жо Байден эса Украина етакчиси Владимир Зеленский билан қўшма матбуот анжуманида Вашингтон Россия билан зиддиятда Украинани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишга тайёрлигини таъкидлаган.

Ҳозиргача демократлар ҳам, республикачилар ҳам Украинани қўллаб-қувватлаб келмоқда ва бу жараён давом этиши муҳим, деди AҚШ раҳбари.

Зеленский таъкидлашича, “AҚШ ёрдами Киев учун жуда муҳим, Россиянинг можарони чўзиш бўйича қадами эса минтақа манфаатига зид”.