Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Украинага навбатдаги ҳарбий ёрдамни ажратди
15:02 / 2023-12-07

АҚШ Украинага қиймати 175 миллион доллардан иборат янги ҳарбий кўмакни ажратди. Бинобарин, конгресс молиялаштиришни давом эттириш қарори маъқулланмаса, бу сўнгги ёрдамлардан бири бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилишича, Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими учун ўқ-дори, “HIMARS” ялпи ўт очиш реактив тизими ва замбарак олади. Шунингдек тўпламга радарга қарши “HARM” авиация ракетаси ҳам киритилган.

Пентагон омборидан чиқадиган қуроллар рўйхатида танкка қарши ишлатиладиган ракета, ўқ отар қурол, муҳандислик аслаҳаси, ўта муҳим миллий инфратузилмани ҳимоя қилиш воситаси ҳам бор, дейилган хабарда.