Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Украинага 600 миллион долларлик янги ёрдам пакети ажратди
10:38 / 2022-09-16

Бу ҳақида Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.

АҚШ Давлат котибининг қайд этишича, янги пакетга Пентагон захираларидаги қўшимча қуроллар, ўқ-дорилар ва жиҳозлар киради.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен президент Байден буйруғи билан Украинага 600 миллион долларлик янги мудофаа ёрдам пакетини эълон қилди.

Бу ҳақда Блинкеннинг давлат департаменти матбуот хизмати томонидан чоп этилган расмий баёнотида айтилади.
“Ушбу 600 миллион долларлик пакетга АҚШ Мудофаа вазирлиги захираларидаги қўшимча қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва жиҳозлар киради”, деди давлат котиби.

Маълумотларга кўра, Байден маъмуриятининг бошидан бери АҚШнинг Украинага мудофаа ёрдами умумий миқдори тахминан 15,8 миллиард долларга етди.

 

ЎзА