Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Украинага 10 миллиард доллар кўмак маблағи ажратади
16:39 / 2022-03-04

Қўшма Штатлар маъмурияти Конгрессдан Украинага кўмак сифатида 10 миллиард доллар ажратишни сўради.

Бу ҳақда “The Washington Post”нинг манбалари маълум қилган. Нашрда айтилишича, Жо Байден маъмурияти маблағ Украинадаги гуманитар таназзулга қарши, мамлакат мудофаа қудратини ошириш, ҳарбийларни ўқитиш, шунингдек, энергия тизимини ҳимоялашга йўналтирилишини маълум қилган.

Маблағ билан, шунингдек, европалик иттифоқчилар ҳам қўллаб-қувватланади. Бундан ташқари, Оқ уй пандемияга қарши кураш учун 22,5 миллиард доллар маблағ сўрайди.