Президент Дональд Трамп фикрича, АҚШ Украина минерал ресурсларидан кўрадиган фойда миқдори 350 миллиард доллардан ошади.
- Биласиз, мудраб юрадиган Жо Байден Украинага 350 миллиард доллар берди ва эвазига ҳеч нарса олмади, - деди у журналистларга. - Энди ноёб ер унсурларини қайтариб олдик. Менимча, анча кўп қийматга эга бўлдик.
Оқ уй раҳбари аввалги раҳбар айнан шундай қилиши кераклигини таъкидлади.
Қўшма Штатлар ва Украина 2025 йил 30 апрелда табиий ресурслар бўйича битим имзолади. Келишувга кўра, АҚШ Украинада қазиб олинган маҳсулотларни сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга бўлади. Ҳужжат Киевда инвестиция жамғармаси яратишни назарда тутади, бошқарув даражаси ва бадал миқдори томонлар ўртасида тенг тақсимланади. Шунингдек, Украинани ривожлантириш учун ўн йиллик инвестиция ҳамда Америка раҳбариятининг жамғармага қўшган ҳиссаси сифатида Киев Вашингтондан ҳарбий ёрдам олишини ҳам таъминлайди.
2025 йил июль ойи ўрталарида Украина Вазирлар Маҳкамаси инвесторларни минерал қазиб олишга жалб қилиш ва Қўшма Штатлар билан келишувни амалга ошириш учун муҳим минераллар ва ер ости бойликлари рўйхатини тасдиқлаган.
С.Раҳимов, ЎзА