French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Туркия Ички ишлар вазирига босим ўтказмоқда
10:12 / 2023-05-04

Туркия Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу вазирликда фаолиятини бошлаган илк кунлардан бери АҚШ унга босим ўтказиб келаётганини даъво қилиб чиқди. Бу ҳақда “Hurriyet” газетаси вазир баёнотидан иқтибос келтиради.

“Ички ишлар вазирлигига келган биринчи ойдаёқ Америка менга босим ўтказа бошлади. Улар Туркияда қолаётган сурияликларнинг биометрик маълумотлари ва идентификация маълумотларни сўраб келишади. Мен уларга бундай маълумотларни беролмаслигимни айтиб келаман”.

Сойлунинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Туркиянинг тараққиётини тўхтатиб, уни ортга қайтаришга ва чорасизлик гирдобини бошдан кечиришга мажбурлашмоқчи.  

“Туркия Президенти бор экан, бу ҳеч қачон содир бўлмайди”, деган вазир.

Сойлу аввалдан АҚШ ва умуман Ғарбни таъқиб қилиб келади. Апрель ойи охирида 14 майдаги президентлик ва парламент сайловлари муносабати билан Қўшма Штатлар ва Европа Туркия мухолифатига Президент Эрдоғанни ҳокимиятдан четлаштириш бўйича кўрсатма берганини айтган эди.

ЎзА