Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ толибларни расмий ҳукумат сифатида тан олмаяпти
13:56 / 2024-05-29

Америка Қўшма Штатлари толиблар (БМТ санкцияси остидаги “Толибон” ҳаракати)ни Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олмайди, дея баёнот берди Оқ уй миллий хавфсизлик кенгаши стратегик алоқаларни мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби.

– Толибон ҳукумат тепасига келганида зиммасига олган мажбуриятларининг бирортасини ҳам бажармади, – деди Кирби журналистлар учун уюштирилган брифингда. – Биз бу ҳаракатни расмий ҳукумат сифатида тан олиниши тарафдори эмасмиз ва тан олмаймиз. Агар Россия уларни тан олса, бу бошқалар учун ёмон ишора бўлади.

Аввалроқ РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров Россия “Толибон” ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича қарор қабул қилмоқчи, дея баёнот берган эди.

2021 йил август ойида Толиблар амалдаги ҳукуматга қарши ҳужумни фаоллаштирди. 15 август куни улар Кобул шаҳрига кирди ва эртасига уруш тугаганини эълон қилди. 31 август куни тунда америкалик ҳарбийлар Кобул аэропортини тарк этди. Шу тариқа Америка армиясининг ушбу юртдаги 20 йиллик фаолияти ниҳоясига етди. Ўша йил сентябрь ойида Афғонистоннинг вақтли ҳукумати таркиби эълон қилинди.