АҚШ толиблар билан янги учрашувга тайёргарлик кўрмоқда
АҚШ толиблар билан навбатдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқда, деди АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уэст.
"Биз “Толибон” ҳаракатининг идоралараро делегацияси билан олиб бориладиган мулоқотнинг навбатдаги даврасига тайёрланмоқдамиз. Ҳозирча санасини ошкор эта олмайман", - деди Уэст телефон орқали уюштирган брифингда.
Оқ уй маъмурияти билан “Толибон” ҳаракати делегацияси ўртасидаги аввалги учрашув октябрь ойида Дохада бўлиб ўтган эди.