Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ технология саноати бўйича Хитой билан рақобатбардошликни оширмоқчи
10:00 / 2022-03-30

АҚШ Сенати мамлакат технология саноатининг Хитой билан рақобатбардошлигини ошириш учун ярим ўтказгич воситалар ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 52 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.

“Reuters” хабарида келтирилишича, қонунни 68 сенатор ёқлаб, 28 нафари қарши овоз берган. Энди қонунчилик ташаббуси Вакиллар палатасида маъқулланиши лозим.

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки баёнотига кўра, Сенатдаги келишув тегишли йўналишда таъминот узвийлигига эришиш, яқин ўн йилликда Хитой ва бошқа давлатларни ортда қолдириш учун муҳим қадам бўлди.

Қонун лойиҳаси Конгрессда қачон кўрилиши номаълум.

Айни пайт Хитой мазкур қонун лойиҳаси қабул қилинишига нисбатан кескин қаршилик билдириб улгурди. ХХР ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили Ван Венбин чин мамлакати ўз манфаатини қатъий ҳимоя қилишини таъкидлаган.