Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Тайванга ҳарбий ёрдам беради
12:47 / 2023-08-31

АҚШ Президенти Жо Байден маъмурияти “Foreign Military Financing” – Хорижий давлатларга ҳарбий ёрдам дастури доирасида Тайванга 80 миллион долларлик ҳарбий ашё етказиб бериш қарорини қўллаган. Бу ҳақда “Reuters” ёзган. Агентлик Давлат департаменти айни мазмундаги ҳужжат лойиҳаси юзасидан Қонунчилик идораси тегишли қўмитасига маълумот бераётган вақтда хабар топган.

Конгресс Вакиллар палатаси ташқи ишлар қўмитаси раиси Майкл Маккол айни ҳолатни шарҳлаб, “Бу амал Хитой Коммунистик партияси тажовузкорлиги ошиб бориши асносида Тайван миллий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган”, дея баёнот берди.

Қўшма Штатлар мазкур орол армиясини қурол-аслаҳа билан таъминлайдиган асосий давлат ҳисобланади. Пекин эса Вашингтондан Тайванга берилаётган ҳарбий ёрдам тўхтатилишини талаб қилиб, бундай ҳаракат ХХР – АҚШ муносабатига жиддий зарар етказишини такрорлаб келади.

 

ЎзА