АҚШ тариф сиёсати орқали 300 миллиард доллар даромад қилмоқчи
Америка Қўшма Штатлари 2025 йил охиригача импорт тарифидан 300 миллиард доллардан кўп фойда олишни кутмоқда, деди сешанба куни мамлакат молия вазири Скотт Бесцент Оқ уйда Президент Дональд Трамп бошчилигида ўтган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида.
Қўшимча қилинишича, айни дам Вашингтон ундирилган бождан 100 миллиард долларга яқин маблағ тўплаган.