French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ таълим лойиҳалари: халқаро ҳамкорлик ва амалиёт
14:42 / 2022-05-11

АҚШнинг мамлакатимиздаги Бош консули Роберт Романовски бошчилигидаги элчихона вакиллари Наманган муҳандислик-технология институтига борди.

Олийгоҳ раҳбарияти ва Америка элчихонаси вакиллари иштирокида ўтказилган расмий музокаралар давомида Наманган муҳандислик-технология институти фаолияти самарадорлигини оширишда халқаро тажрибалардан фойдаланиш, халқаро грантлар ва стажировка дастурларида кўмаклашиш, талабалар ва ёш тадқиқотчилар учун кичик молиявий ҳажмдаги илмий лойиҳалар, дастурларни амалиётга жорий этиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди. 

Шунингдек, волонтёр Тиффанй Дрейп халқаро Фулбрайт лойиҳаси доирасида Наманганда бир ой давомида фаолият юритиши режалаштирилгани маълум қилинди. У асосан талабалар, профессор-ўқитувчилар билан биргаликда замонавий лойиҳаларни институтга татбиқ этишга яқиндан ёрдам кўрсатади ва ўзаро тажриба алмашади. 

– Наманганга биринчи бор келишим, – дейди АҚШнинг мамлакатимиздаги Бош консули Роберт Романовски. – АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси юртингиздаги кўпгина олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиб келади. Наманган муҳандислик-технология институти эса бизнинг энг яқин ҳамкорларимиздан ҳисобланади. Бугун ҳам кўп масалалар юзасидан фикр алмашинилди.

Оқилхон Дадабоев,
ЎзА мухбири