Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Сурияда катта эҳтимол билан Эронда ишлаб чиқарилган дронни уриб туширган
09:46 / 2023-02-15

Америка ҳарбийлари Сурия ҳудудида учувчисиз ўзи учар қурилмани уриб туширди. Катта эҳтимол билан у Эрон дрони бўлиб, мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси атрофида жосуслик амалиётини олиб борган, дейилади АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги (CENTCOM) тарқатган маълмотда.

"14 февралда, маҳаллий вақт билан тахминан 14:30 да АҚШнинг Суриядаги  қуролли кучлари Эронда ишлаб чиқарилган ўзи учар қурилмани уриб туширди. Аппарат Суриянинг шимоли-шарқидаги қўриқчи базанинг Коноко миссияси ҳудудида жосуслик кузатувини амалга оширган", - дейилади CENTCOM тарқатган баёнотда.  

Мазкур баёнот АҚШ Марказий қўмондонлигининг Twitterдаги расмий саҳифасида эълон қилингани айтилмоқда.  

АҚШ қуролли кучлари Суриянинг шимолида ҳамда шимоли-шарқида бир қанча ҳудудларни назорот қилиб келмоқда. Расмий Дамашқ Америка қўшинларининг мамлакат шимолида туришини бир неча бор ноқонуний босқинчилик деб атаган.