English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Сурияда "Ал-Қоида" етакчиларининг бирига зарба берди
11:36 / 2021-09-21

Америка ҳарбийлари Суриянинг шимоли-ғарбида “Ал-Қоида” террорчи гуруҳ раҳбарларининг бирига ҳужум уюштирди, деб хабар берди Пантагон матбуот котиби Жон Кирби брифингда.

У ушбу хабарни АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги берган маълумотга таяниб бераётганини айтган. Хабарда айтилишича, авиазарба Идлиб шаҳри атрофида амалга оширилган.

"Дастлабки маълумотларга кўра, зарба нишонга бориб етган. Айни пайтда тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлди, дейишга асос йўқ", — қўшимча қилди Кирби.

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, “Ал-Қоида”нинг учта жангариси автомобилда кетаётганда уларга қарата учувчисиз ўзи учар қурилма орқали зарба берилган.

Ўтган ҳафта АҚШ мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси раҳбари генерал-лейтенант Скотт Беррье ушбу террорчи ташкилот аввалги қудратини бир-икки йилдан кейин яна қайта тиклаши мумкинлигини айтган эди.