АҚШ собиқ молия вазири "Tiktok"ни сотиб олиш учун инвестор тўпламоқда
Дональд Трамп президентлиги давридаги молия вазири Стивен Мнучин Америка бозорида ёпилиш таҳдиди кучайган “Tiktok” ижтимоий тармоғини сотиб олиш учун инвесторлар гуруҳи йиғилаётганини маълум қилди.
Аввалроқ Вакиллар палатаси “ByteDance” компанияси томонидан ярим йил ичида “Tiktok”ни сотиш талаби қўйилган қонун лойиҳасини тасдиқлаб, ушбу ташаббусни кўриб чиқиш учун АҚШ маъмурияти розилиги билан сенатга жўнатган эди.
– Ўйлашимча, қонун лойиҳаси қабул қилиниши керак, Tiktok сотилиши керак, – деди Мнучин CNBC телеканали эфирида. – Бу жуда зўр бизнес, брендни сотиб олиш учун гуруҳ ташкил қиламан.
Бир вақтлар Трамп “ByteDance” компаниясини бизнесини “Oracle” ва “Target” компанияларига сотишга мажбурлаб, “Tiktok”ни тақиқлаш ҳақидаги фармонни имзолаган эди. Янги Президент Жо Байден Трампнинг фармонини бекор қилгач, олди-сотди келишуви амалга ошмади. Энди Конгресс қабул қилса, Байден мазкур қонунни имзолашга ваъда берди.