Америка сенаторлари Тайванга 4,5 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам беришга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокамага киритди.
Мазкур ёрдам келгуси тўрт йил давомида кўрсатилади, дейилади АҚШ конгресси юқори палатасининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси эълон қилган материалда.
Ҳужжатда Оролнинг ҳарбий салоҳиятини мустаҳкамлашдан ташқари, Тайванни халқаро ташкилотлардаги иштирокини қўллаб-қувватлаш, савдо алоқаларини кенгайтириш ва унинг НАТО ташқарисидаги асосий иттифоқчи мақомини тан олиш назарда тутилган. Шунингдек, ҳужжатда агар Хитой Тайванга қарши душманлик ҳаракатларини амалга оширса Пекинга нисбатан санкция жорий қилиш ҳақида банд ҳам киритилган.
Июнь ойида ХХР мудофаа вазири Вэй Фэнхэ оролни Хитойдан ажратиб олишга бўлган ҳар қандай урунишларга қаттиқ қарши туриши ҳақида огоҳлантирган эди.
АҚШ Тайван мустақиллигини ҳуқуқий жиҳатдан тан олмаган, бироқ оролга ҳарбий ёрдам кўрсатиб келади.