АҚШ сенати таътилни кечиктиради
Америка сенаторлари қўшимча бюджет ажратмаси, жумладан Украинага ёрдам устида ишни давом эттириш учун таътил муддатини орқага сурадиган бўлди, деб баёнот берди сенатда кўпчиликни ташкил этадиган демократлар етакчиси Чак Шумер.
“Бугун иш куни тугагандан кейин, сенат душанба куни яна ишга қайтади”, - деди у мажлисда.
Мухолифатда кўпчилик овозга эга вакиллар палатаси эса сенатор қарорига қўшилмаган ва фақат январда ишга қайтишини маълум қилган.