Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Сенати 2023 йил учун 1,7 триллион долларлик федерал бюджетни тасдиқлади
12:05 / 2022-12-23

АҚШ Сенати келаси молиявий йил учун федерал бюджет миқдорини 1,7 триллион доллар этиб белгилади. Овоз бериш натижалари шундан гувоҳлик бермоқда, дейилади хабарда.

Сенаторлар кўпчилик овоз билан 4155 саҳифали қонун лойиҳасини тасдиқлаган. Энди ушбу ҳужжат кўриб чиқилиши учун Конгресснинг вакиллар палатасига  жўнатилади.

Ҳужжатда келтирилишича, Қўшма Штатларнинг мудофаа эҳтиёжлари учун 858 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 45 миллиард доллар Украина ва НАТО бўйича иттифоқчиларга ёрдам сифатида берилади.

Бюджетни Президент Жо Байден имзолаши кутилмоқда, шундан кейин у жума куни кечгача қабул қилинади. Шу йўл билан ҳукумат мамлакат шатдаунга тушиб қолишининг олдини олган бўлади, дейилади хабарда.

Оқ уй буюджет бўйича қонун лойиҳасини маъқуллашини таъкидлаб, Конгрессни ҳужжатни имкон қадар қисқа вақтда тасдиқлашга чақирди.