Жорий йилнинг 3 ноябрь сайлов кунигача 102 миллиондан ошиқ америкалик Оқ уйни кейинги тўрт йилда ким эгаллаши бўйича ўз танловини маълум қилди.
Дастлабки натижаларга кўра, республикачилар номзоди Дональд Трамп Оклахома, Арканзас, Миссисипи , Алабама, Жанубий Каролина, Теннесси, Кентукки, Ғарбий Виржиния, Небраска, Ваёминг, Шимолий ва Жанубий Дакота штатларидаги кўп сонли аҳоли овозларни қўлга киритди.
Демократлар номзоди Жо Байден эса Нью-Йорк, Вермонт, Коннектикут, Массачусетс, Нью-Жерси, Делавэр, Мериленд, Коннектикут, Роуд-Айленд, Виржиния, Иллинойс ва Нью-Мексико штатларидаги сайловларда кўп овоз тўплади.
Делавэр штатидаги сайлов жараёнларида сўзлаган Байдендан сайлов натижаси қандай бўлиши ҳақида сўралганда, ғалабадан умидворлигини маълум қилди, халос, дейилади "Америка овози" ахборот хизмати хабарида.
Амалдаги Президент Дональд Трамп Шимолий Каролина ва Флорида каби штатлардаги кўп сонли сайловчилар овозларни қўлга киритишига ишонч билдирмоқда.
"Чиройли оқшом бўлишини кутяпмиз. Лекин сиёсат ва сайловда билиб бўлмайди. Ғалаба қилиш осон, ютқазиш қийин", – деди президент.