Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Россияни зиддият кескинлигини юмшатиш учун чора кўришга чақирди
17:14 / 2022-01-22

АҚШ давлат департаменти Россияни Украина теграсидаги вазият кескинлигини юмшатиш бўйича чора кўришга чақирди.

“РИА Новости” хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ ташқи ишлар маҳкамаси расмий вакили махсус брифингда маълумот берган.

“Биз АҚШ ва Россия муносабати душманлик кайфиятида ривожланмаслиги учун президент Путинни зиддият кескинлигини юмшатиш учун чора кўришга чақирамиз”, дейилади маълумотда.

Маҳкама вакилининг қўшимча қилишича, Вашингтон тинчликка интилади, лекин зиддият кескинлашишда давом этса, Москва жиддий оқибатларга дучор бўлади. 

Давлат департаменти АҚШ Украинага 200 миллион долларлик ҳарбий кўмак юборганини ва зарур бўлса уни янада қўллаб-қувватлашини эслатган.