Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Россияни энг асосий ҳарбий таҳдид сифатида кўрмоқда
10:58 / 2021-09-22

Россия — АҚШ учун энг асосий таҳдид, деб ҳисобламоқда Америка қуролли кучларининг Шимолий қўмондонлиги раҳбари Глен Ван Херк. У ушбу фикрини Air Force Magazine нашрига берган интервьюсида билдирган.

"Бугунги кунда Россия — ватанимиз учун энг асосий ҳарбий таҳдид ҳисобланади. Бу Хитой эмас, бу Россия", — деди Ван Херк.

Унинг таъкидлашича, Китай — бу “узоқ муддатли таҳдид”, бироқ ҳозир Россия катта ҳарбий қудратга эга.

"Сувости кемалари, бомба ташувчи самолётлари, қанотли ракеталари ва шунга ўхшаш кўп қуроллари бор", — деди Шимолий қўмондонлик раҳбари.