Америка Қўшма Штатлари Россия ва Хитой билан тенг шароитда ядровий синовларга қайтади, аммо “атмосферада мегатонна тоифасида портлашларни амалга оширмайди”. Бу ҳақда Давлат котибининг Қуролни назорат қилиш ва тарқатмаслик масаласи бўйича ёрдамчиси Кристофер Я маълум қилди.
Шунингдек, мулозим Хитой сўнгги йилларда ядровий синовлар, жумладан “юзлаб тонна қувватга эга портлашлар амалга оширишга тайёргарлик” кўрганини таъкидлади:
- Хитой сейсмик мониторинг самарадорлигини пасайтириш ва ўз фаолиятини дунёдан яшириш учун алоқани узишдан фойдаланган. Бинобарин, АҚШ бунга алоҳида эътибор қаратмоқда ва биз биламизки, Пекин 2020 йил 22 июнда шундай синовлардан бирини ўтказди. Президент Трамп ҳали кенг кўламли ядровий қурол синовини қайтадан бошлаш бўйича якуний қарор қабул қилгани йўқ. Барибир, АҚШ Россия ва Хитой билан ядровий синов ва тегишли текшириш механизми бўйича ўзаро англашувга эришиш имкониятини истисно қилмайди. Биз Женевада россиялик ва хитойлик ҳамкасблар билан стратегик барқарорлик масаласини муҳокама қилиш учун самарали учрашувлар ўтказилишини интиқлик билан кутяпмиз.
Шунингдек, Я АҚШ маъмурияти Хитойни АҚШ ва Россия ўртасидаги янги ядровий қуролларни қисқартириш тўғрисидаги битимга киритилишига содиқлигини ҳам тасдиқлаган.
С.Раҳимов, ЎзА