Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ – Россия мулоқоти: томонлар яна келиша олмади
09:31 / 2025-12-03

РФ етакчиси Владимир Путин ва АҚШ расмийлари – Стив Уиткофф ҳамда Жаред Кушнер Москвада учрашди, деб хабар бермоқда “BBC” нашри.

Афсуски, Россия-Украина низоси мазвусига бағишланган беш соатлик музокара тинчликка эришиш йўлида жиддий бурилиш ясай олмади. Кремль расмийси Юрий Ушаков учрашувни “конструктив ва фойдали” деб баҳолаган бўлса-да, ҳудудий можаролар масаласида “ҳеч қандай ўзгариш” бўлмаганини маълум қилди.

Кўриниб турибдики, Қўшма Штатлар томонидан аввал таклиф қилинган ва кейинчалик қайта кўриб чиқилган тинчлик режасининг янги версияси ҳам Москванинг асосий талабларига жавоб бера олмаган.

Бу шуни англатадики, зиддиятни тугатиш йўлида ҳал қилинмаган “энг оғриқли нуқта” – ҳудудий можароларга оид келишувдир.

Шундай қилиб, Ғарб давлатлари ва Украина томонидан ишлаб чиқилган янги ҳужжат РФ томонидан рад этилди ва низони тугатишга интилиш бугун ҳам амалда муваффақиятсиз бўлиб қолмоқда. 

Демак, яна ҳаммаси қайтадан бошланади, фақат бу сафар янада мураккаб музокаралар, кўп томонлама дипломатик чора-тадбирлар зарур.

Мусулмон Зиё, ЎзА