Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ разведкаси Россия билан ҳарбий тўқнашув эҳтимолига баҳо берди
20:04 / 2023-03-13

Америка разведкасининг таъкидлашича, Россия ғарб мамлакатлари билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарони хоҳламайди, лекин Украинадаги уруш кучайиб кетиши хавфи барибир юқори даражада, дейилади АҚШ махсус хизмати томонидан таҳдидларни баҳолаб ҳар йили эълон қилинаётган маърузада.

“Россия АҚШ ва НАТО кучлари билан тўғридан-тўғри ҳарбий можарони истамайди, бироқ шундай бўлиш хавфи мавжуд”, – дейилади ҳужжатда.

АҚШ разведкасининг фикрича, Россия раҳбарияти ҳамон Украинадаги можаронинг ушбу мамлакат чегарасидан ташқарига чиқишига йўл қўймаяпти. “Бироқ урушнинг кенгайиш хавфи барибир юқорилигича қолмоқда”, – дейилади хабарда.