Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш режа бўйича бормоқда
10:51 / 2021-05-07

Пентагон раҳбари Ллойд Остин шу ҳақда маълум қилди.

"Ҳозиргача қўшинларни Афғонистондан олиб чиқиш режа бўйича кечмоқда", — деди у Пентагонда уюштирилган брифингда.  

АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Афғонистон ҳудудига 2001 йилда қўшин киритган эди. Ушбу ҳарбий ҳаракат 2001 йил 11 сентябрда Нью-Йорк шаҳрида уюштирилган террорчилик актига жавоб тариқасида амалга оширилди.

2020 йилда АҚШ билан “Толибон” ҳаракати ўртасида 18 йил давомида илк бор битим имзоланди. Ушбу ҳужжатга кўра, хорижий қўшинлар шу йил май ойидан бошлаб Афғонистонни тарк этишни бошлаши керак. Айни пайтда Афғонистонда НАТО ва унга шерик давлатларнинг 10 мингга яқин ҳарбийлари хизмат қилмоқда, улар орасида америкалик 2,5 минг ҳарбий хизматчилар ҳам бор. Хорижий кучларнинг асосий вазифаси Афғонистон хавфсизлик кучларини ўқитиш ва тайёрлашдан иборат.