Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ қочқинларга бошпана бериш масаласини кўтарди
11:26 / 2024-06-05

АҚШ ҳукумати мамлакат ҳудудида қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган мигрантларни тезроқ чиқариб юбориш мақсадида қочқинларга бошпана бериш тўғрисидаги масалани тезкор тартибда кўриб чиқишни бошлади, деб баёнот берди Оқ уй.

– Мазкур жараён орқали Адлия вазирлиги ишни тезкор тартибда кўриб чиқиш, Ички хавфсизлик вазирлиги эса Қўшма Штатларда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни тезроқ мамлакатдан чиқариш юбориш имконига эга бўлади, – дейилган хабарда.

Таъкидланишича, иккала вазирлик ҳам аллақачон масалани тезкор тартибда ҳал этиш чорасини кўрмоқда. Демак, энди АҚШ миллий ва жамоатчилик хавфсизлиги учун таҳдид туғдираётган ноқонуний мигрантларни имкон қадар тезроқ депортация қила бошлайди.