“АҚШ президентлик сайловларида ташқи аралашув ҳолатлари қайд этилмади”
Қўшма штатларнинг махсус хизматлари сайловларга ташқи аралашув билан боғлиқ ҳолатларни қайд этмади, дейилади “NBC”нинг АҚШ Киберхавфсизлик ва инфртизим хавфсизлиги бўйича агентлик раҳбари Крис Кребснинг маълумотлари билан асосланган хабарида.
“Ўйлашимча, сиз икки ярим йилллик саъй-ҳаракатларимизнинг натижаларини кўриб турибсиз”, деди агентлик раҳбари.
Кребснинг қўшимча қилишича, мамлакат ҳукумати бу жараёнга тўрт йил аввалгига нисбатан анчагина яхши тайёргарлик кўрган.