English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ президенти Жо Байден ўт очар қуролларни олиб юришни тартибга солиш ташаббусини билдирди
10:17 / 2021-02-15

АҚШ президенти Жо Байден Конгрессни мамлакатдаги ўт очар қуролларни олиб юришни тартибга солувчи қонунни ислоҳ қилишга чақирди, дейилади “Bloomberg” хабарида.

Байденнинг фикрича, ҳар қандай ўт очар қуролни сотишдан олдин харидорнинг ўтмиши синчков текширувдан ўтказилиши лозим.  

Бундан ташқари, қуролларни жисмоний шахсларга онгли тарзда сотаётган ишлаб чиқарувчилар ўз ҳаракатига жавобгар бўлиши лозим.

Байден бу ислоҳотнинг заруриятини мамлакатдаги оммавий қотилликлар кўпайгани билан изоҳлади.

“Бундай ўзгаришнинг амалга оширилиши – қурбонларнинг яқинлари олдидаги бурчимиз. Ҳаракат қилишнинг вақти етди”, деди Оқ уй раҳбари.